Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида яшовчи икки ёшли бола интернетда машҳур бўлиб кетди. Бу унинг ота-онаси Instagram’да ўғилларининг илонлар ва бошқа судралиб юрувчилар билан тушган суратларини жойлаганликларидан сўнг рўй берди, деб хабар қилмоқда 7 News портали.

Тони ва Брук Харрисонлар – профессионал илон овловчилардир. Улар ўз ишларига кўп вақт ажратишади ҳамда илонлар билан доимий равишда алоқадалар. Охир-оқибат улар ўғилларини ҳам бу ишга "жалб қилишди".

Болакай судралиб юрувчилар билан доимий равишда алоқа қилади ва ҳар хил илон турларига ўзгача ёндашув топа олади.

Болакай кичик илонлар билан бир қаторда, йирик бўғма илонлар билан ҳам суратга тушишни ёқтиради.