Хабар қилинишича, тез ҳаракатланиш гуруҳи Мўсулнинг Найнава вилояти ҳукумати биноси, шунингдек унга ёндош бўлган мажмуа биноларини қаттиқ ҳужум ёрдамида эгаллаган.
Бўлинма вакилининг сўзларига кўра, ҳужум вақтида ўнлаб террорчилар ўлдирилган.
Агентлик маълумотига кўра, маъмурий бинони қўлга киритиш Ироқ ҳукумат қўшинларининг Мўсулдаги амалиётида навбатдаги муҳим қадамдан дарак беради - улар жангариларга ҳужум қилиш учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган объектларни қўлга киритишди.



