Малайзия КХДРни ўз фуқароларини гаровда ушлаб туришда айблади

Жаҳон 07 Март 2017 3491
Фото: Reuters

Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Шимолий Корея ҳукуматидан ўз мамлакати фуқароларини дарҳол озод этишни талаб қилгани ҳақида хабар бергандик.

«Бу разил актдир. Унга кўра, бизнинг фуқаролар асирликда сақланмоқда, барча халқаро ҳуқуқ ва дипломатик нормаларга умуман амал қилинмаяпти», - деди Раззоқ. Унинг қўшимча қилишича, Малайзия хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирган.

Бундан ташқари, бош вазир полицияга КХДР фуқароларини Малайзиядан чиқармаслик ҳақида кўрсатма берган.

Аввалроқ Малайзия ҳукумати Шимолий Кореянинг Куала-Лумпурдаги элчихонасини ўраб олганди. «Биз бу ерда бўлган дипломатик миссиянинг барча ходимлари шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз», - дея аниқлик киритиб ўтган мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Нур Жазлон Муҳаммад. 

7 март куни Шимолий Корея ҳукумати Малайзия элчихонаси ходимларининг мамлакатдан чиқишига тақиқ қўйгани ҳақида хабар қилинганди. Аниқлаштирилишича, тақиқ «КХДР фуқаросининг Малайзияда ҳалок бўлиши иши юзасидан адолатли қарор қабул қилинмагунга қадар» амал қилади.

4 март куни эса Малайзия ҳукумати КХДРнинг Куала-Лумпурдаги элчиси Кан Чхолни нон грата шахси, деб эълон қилди ва ундан 48 соат давомида мамлакатдан чиқиб кетишни талаб этди.

13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида икки аёлнинг ҳужумидан сўнг эркак ҳаётдан кўз юмди. Малайзия ҳукумати ҳалок бўлган шахс КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам эканини тасдиқлади. Ким Чен Намнинг юзидан экспертлар VX асаб-фалажловчи заҳарли модда изларини топишди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар