АҚШдаги Аргон миллий лабораториясидан бўлган Сет Дарлинг ва унинг ҳамкасблари нефтни ўзининг оғирлигидан 90 бора кўпроқ қабул қилувчи янги материални яратишди. Шунингдек уни осонлик билан сиқиш ва қайтадан ишлатиш мумкин. Янги лойиҳа Oleo Sponge деб аталади ҳамда олимларнинг ишонтиришича, унинг ёрдамида нефть тўкилиши муаммосини осонлик билан бартараф этиш мумкин.

Янги губканинг асос материали – универсал пенополиуретан бўлиб, у суюқликни қабул қилиб олишга жуда мос тушади. Бундан ташқари, олимлар губка ичида олеофиль материалининг ўта ингичка қатламини яратишди, бунинг ёрдамида у нефтдан бошқа маҳсулотларни ҳам ўзига сингдира олади.

Oleo Sponge декабрь ойи бошидаги синовдан ўтказиш жараёнида дизель ёқилғиси ва хом нефтни сувдан муваффақиятли равишда ўзига сингдириб олди. Олимларнинг фикрича, бу материал қирғоқлардаги нефть тўкилишларида айниқса қўл келади, у ерда тозалаш ишлари анча мураккаблик туғдиради. Келажакда губка янада каттароқ миссиялар учун ўзгартирилиши мумкин.