Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон Исроилнинг хавфсизлик соҳасидаги 80 фоиздан ортиқ муаммоларига сабабчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

У бу ҳақда 1992 йили Аргентинадаги Исроил элчихонасида юз берган теракт қурбонларини хотирлаш маросимида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, аввал бошдан бу ҳодисанинг ортида ким тургани маълум бўлган. «Эрон терактни режалаштирди, ҳамда уни «Ҳезболлаҳ» ҳаракати ёрдамида амалга оширди», - дея таъкидлаб ўтди у.

Шунингдек Нетаньяхунинг таъкидлашича, Эрон «дунёдаги энг катта терроризм генератори» бўлиб, Теҳрон Исроилга мамлакат ҳудудини вайронага айлантириш билан таҳдид қилишда давом этмоқда.