ОАВ: Малайзия полицияси КХДР элчихонаси ёнидаги тўсиқни олиб ташлади

Жаҳон 07 Март 2017 3141

Малайзия полицияси КХДРнинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонасидан тўсиқларни олиб ташлади. У аввалроқ муҳрланганди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, элчихонанинг ташқи ҳудуди муҳрланган махсус сариқ лента Малайзия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан олиб ташланган.

Маълумот учун, Малайзия ва КХДР ўртасидаги дипломатик можаро Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Намнинг Куала-Лумпур аэропортида мудҳиш қотиллик оқибатида ўлдирилганидан сўнг авж олганди.

Кўпроқ янгиликлар