Хитойнинг Ҳонгконг маъмурий тумани божхона хизмати салкам 1280 кг қуритилган наҳанг қанотларини мусодара қилди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Хабарларга кўра, қуритилган қанотлар Ҳонгконгга Кения, Перу, Ҳиндистон ва Мисрдан келган 4та контейнерда бўлган. Улар йўқолиб кетиш остонасида турган узунқанотли ва тўмтоқбошли наҳангларга тегишли бўлгани аниқланган. 

Маҳсулотлар Куйчун божхона пунктида мусодара қилинган. Махсус амалиёт Ҳонгконг қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти ва божхона хизмати билан ҳамкорликда амалга оширилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.