Покистон 7 март куни Афғонистон билан чегараларидаги иккита асосий ўтказув пунктларининг фаолиятини тиклади. Шундай қилиб, Торхам ва Чаман пунктлари икки кун фаолият кўрсатади, деб хабар қилмоқда Geo TV чегара хизматидаги манбаларига асосланган ҳолда. 

Торхам ва Чаман чегара назорат-ўтказув пунктлари 17 февралда Покистонда содир этилган қўпорувчиликлардан сўнг ёпилган эди. 

Geo TV маълумотларига кўра, чегара пунктларидан фақатгина пиёда саёҳат қилаётганларга рухсат берилмоқда, автомобилда ўтиш мумкин эмас. НЎПлари 9 мартга ишлаши қайд этилган. 

Торхам ва Чаман чегара пунктлари фаолиятини қисқа муддатга қайта бошлаши ҳақида Покистон ТИВ баёнот берган эди. Бундан мақсад қўшни мамлакатларда бўлиб турган фуқароларга ўз ватанларига қайтиш имконини беришдир.