Ролик: “Канн”да қатнашувчи Дмитрий Дюжев иштирокидаги ўзбек фильмининг суратга олиш жараёни

Маданият 07 Март 2017 8670

Россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр Дмитрий Дюжев актёрлар Раъно Шодиева ҳамда Карим Мирҳодиев билан 4-5 февраль кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг биринчи босқич талабаси Мухлиса Азизованинг ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмида суратга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча “Ўзбеккино” миллий агентлигининг Facebook'даги расмий саҳифасига Дмитрий Дюжев иштирокидаги “У” номли қисқа метражли фильмни суратга олиш жараёни ҳақидаги видеоролик жойланди

Мазкур қисқа метражли фильм 70 маротаба ўтказиладиган Халқаро Канн кинофестивалида иштирок этади.

Маълумот ўрнида: Мухлиса Азизова «Геолог: Ўлимдан кучли» деб номланган фильмнинг лойиҳа муаллифи ҳамда «Тинчлик соҳили» деб номланган қисқа метражли фильмнинг постановкачи режиссёри сифатида яхши танилган.

“HD CINEMA”кинокомпанияси фильмни суратга олиш учун Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси павильонида фильм учун махсус декорация ҳозирланди.

54 кишидан иборат катта жамоа икки кун мобайнида, узвий давомийлиги 15 дақиқага яқин давом этадиган ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмни суратга олиш ишларини якунлашди.

Дмитрий Дюжев фильм сценарийси, мавзусидан тортиб, токи ижодий жамоанинг фаоллиги, юқори даражадаги ташкиллаштирилган ташкилотчилик ишларини алоҳида эътироф қилди.

Фильмнинг лойиҳа ҳамда ғоя муаллифи Абдужамил Содиқов, сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов, Мансур Васати. Оператор Дилмурод Турдибоев, продюсер Ойбек Абдушукуров.

Фильмни овозлаштириш ва монтаж ишлари Москва шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Гўшт қимматлашгани ҳақидаги мақолага акс-садо: «Фермерларга тегманг!»
16:40 / 23.05.2017 59593 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 116910 Жамият
Непал бош вазири истеъфога чиқди
18:13 123 Жаҳон
Навальний Усмоновга: “Ўзингизга ортиқча баҳо берманг, сиз энг муҳим шахс эмассиз”
17:51 3515 Жаҳон
Имомали Раҳмон Дональд Трампни унинг кўришиш услубида мағлуб этди
17:46 4158 Жаҳон
Фарғоналик аёллар спорт машғулотларида мунтазам қатнашмоқда
17:30 641 Жамият
Трамп хорижий сафари маршрутида географик хатога йўл қўйди
17:20 5638 Жаҳон
2017 йилда ғалладан бўшаган 950 мингдан ортиқ гектар майдонларга такрорий экин экилади
Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТнинг янги раҳбари билан учрашди
АҚШ ғарбий соҳилларида рўй берган кўчки йирик магистрални тўсиб қўйди
16:57 1485 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар