Россия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимов маълум қилдики, у Туркия ва АҚШдаги ҳамкасблари билан Анталия шаҳрида учрашув ўтказади. РИА Новости агентлиги Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар беришича, учрашувда томонлар Сурия ва Ироқдаги вазиятни муҳокама этишни режалаштиришган.

«Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимов, Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Х.Аккар ва АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Жозеф Данфорд Анталия шаҳридаги уч томонлама учрашувда иштирок этишади. Маросимда Сурия ва Ироқдаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган», — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Сурия ва Ироқ масаласидан ташқари, Яқин Шарқ минтақасидаги ҳудудий хавфсизлик масаласи ҳам муҳокама мавзуси бўлади.