Расмий Пхеньян, синов тариқасида баллистик ракеталарни учиришидан кўзланган мақсад,  “АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базаларига зарба бериш учун машқ қилишдан иборат” деб баёнот бермоқда. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Шимолий Корея 6 март куни 4 та ракетани синов тариқасида учирган. Улардан учтаси Япония иқтисодий ҳудудига келиб тушган. Жараённи мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг шахсан ўзи  кузатиб турган.

АҚШ ва Япония ҳозирда Шимолий Кореянинг бу ҳаракатларидан ҳавфсираб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни сўрамоқда.