Швейцариянинг Гларус кантонидаги Ортсток тоғлари этакларида кейинги йиллардаги энг кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Blick хабар тарқатган.

Қайд этилишича, зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 4,6 баллни ташкил қилган. Зилзила маркази Линталь шаҳридан 6 км ғарбда, унинг ўчоғи 5 км чуқурликда жойлашган.

Бундан ташқари, Берн, Ааргау, Цюрих ва Граубюнден кантонлари зилзила кучини сезишган.

Айни вақтда табиий офат талофатлари ўрганилмоқда. Яқин вақтлар ичида қайтаришлар кузатилиши мумкинлиги айтилган.