Сингапур, Америка ва Хитой олимлари такси автомобилларининг энг хавфли рангига аниқлик киритишди. Ушбу тадқиқот натижасига бағишланган ҳисобот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар минг автомобиль орасида кўк рангли автомобилларда автоҳалокатга учраш эҳтимоли сариқ ранглиларига қараганда 6,1 та (9 фоиз)га кўпроқдир. Олимларнинг фикрича, бунинг сабаби кўк ранг сариқ рангга қараганда камроқ сезиларли эканидадир. 

Экспертлар Сингапурдаги энг йирик такси тармоғининг автоҳалокатларига доир 3 йил давомидаги ҳар ойлик статистика маълумотларини ўрганиш натижасида шундай хулосага келишган. Уларнинг қайд этишларича, мазкур тадқиқот автомобиль рангини танлаш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу билан бахтсиз ҳодисалар сони ҳамда таъмирлаш харажатларини пасайтириш мумкин бўлади.