Вазият кескинлашмоқда: Малайзияда хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши, полиция КХДР элчихонасини ўраб олган

Жаҳон 07 Март 2017 6863
Фото: Flickr

Малайзия бош вазири Пхеньян ушбу давлат фуқароларига КХДРдан чиқиб кетишни ман этгани учун мамлакат хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Малайзия полицияси эса КХДРнинг Куала-Лумпурдаги элчихонасини муҳрлаб қўйди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Малайзия ИИВ раҳбари ўринбосари Нур Жазлон Муҳаммадга асосан хабар бермоқда.

КХДР ва Малайзия ўртасидаги дипломатик можаро Куала-Лумпурда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Нам қотиллигидан сўнг рўй берди.

Аввалроқ КХДР Малайзия фуқароларига мамлакатни тарк этишни вақтинчалик тақиқлаб қўйди. Малайзия ҳам худди шундай чораларни қабул қилди. Олдинроқ эса КХДР элчиси Малайзиядан чиқиб кетди.

Хабар қилинишича, элчихона ходимларига бинони тарк этиш тақиқланган. “Биз элчихонадаги барча ходимлар шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз”, - дея айтиб ўтган Муҳаммад.

Аввалроқ Малайзия полицияси раҳбари Ким Чен Нам қотиллиги билан боғлиқ иш туфайли қидирувда бўлган КХДРнинг уч нафар фуқароси Шимолий Кореянинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида яширинаётганини маълум қилганди.

13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида икки аёлнинг ҳужумидан сўнг эркак ҳаётдан кўз юмди. Малайзия ҳукумати ҳалок бўлган шахс КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам эканини тасдиқлади. Ким Чен Намнинг юзидан экспертлар VX асаб-фалажловчи заҳарли модда изларини топишди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34130 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72361 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10502 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136463 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 24 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 279 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 128 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 282 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар