АҚШнинг Арканзас штатидаги Конуэ университети талабаси Блэйк Пакетт уни тўхтатган полициячилар олдида маст эмаслигини исботлашга мажбур бўлди. У бунинг учун ўз моҳирлиги ва абжирлигидан фойдаланган, деб хабар қилмоқда Uproxx.

4 март куни икки нафар полициячи орқа чироғи синган ва «JUGGLER» рақами билан секин ҳаракатланаётган машинага кўзлари тушган. Ҳуқуқ идоралари ходимлари ҳайдовчи маст бўлишини тахмин қилиб, шубҳали автомобилни тўхтатишган. Рулни бошқараётган ёш йигит эса университет кутубхонасидан уйига қайтаётганини айтган. 

Шундан сўнг, Пакетт полициячиларга профессионал кўзбойлағич эканини айтган. Блэйк ўзининг маст эмаслигини исботлаш учун орқа ўриндиқдаги учта кеглни олиб, уларни ҳавода ўйната бошлаган. Бундан ташқари, у полициячиларнинг биридан ушбу жараённи видеога олишни сўраган.

«Бу бизнинг кечамиз бўлди», — деган полициячилардан бири. 

Пакеттнинг тан олишича, у мазкур учрашувдан кўпроқ роҳатланган.