«Арсенал» мухлислари кўчаларга чиқиб, Венгерга қарши акция ўтказди

Спорт 08 Март 2017 4570

«Арсенал» мухлислари Чемпионлар лигасининг нимчорак финали доирасида «Бавария»га қарши жавоб учрашуви олдидан норозилик акцияси уюштиришди. Фанатлар гуруҳи «Эмирейтс» стадиони олдида тўпланиб, раҳбариятни жамоа мураббийи Арсен Венгер билан шартномани узайтирмасликка чақиришган.

«Арсен Венгер, биз сенинг кетишингни истаймиз!» – дея намойиш иштирочиларидан бирининг сўзларини келтирган АР журналисти Роб Ҳаррис.

Немислар жамоасига қарши ўйинда лондонликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Жамоа сафар ўйинида ҳам, ўз майдонида ҳам бир хилда, 1:5 ҳисобларида ютқазди ва умумий ҳисобда 2:10 натижаси билан турнирни тарк этди.

«Арсенал» антирекорд ўрнатди

Антирекорд. «Арсенал» Англияни шарманда қилди

Кўпроқ янгиликлар