Австралиянинг Виктория штатидаги кўл пушти рангга кирди. ОАВда маълум қилинишича, бир қарашда бу бўёқ ёки ифлосланиш туфайли юз бергани ҳақида хулоса чиқариш мумкин, бироқ кўлдаги сув табиий сабабларга кўра шундай рангга кирган.

Кўл ўз рангини унда катта миқдорда туз борлиги ҳамда ёмғирлар тугагач, юқори ҳарорат ва қуёш нури "ўз ишини" қилгани сабабли ўзгартирган. Мутахассисларнинг маълум қилишича, кўл тубида фотосинтез вақтида қизил ранг чиқарувчи сув ўтлари ўсади. Кўл жойлашган боғда  маълум қилинишича, бу антиқа манзарани фақатгина кўриб-завқланиш мумкин, бироқ сувга қўл тегказиш тавсия қилинмайди. Сув сатҳи кўтарилиб, ҳаво ҳарорати совиши билан кўл яна одатий рангига киради. Бунда сув ўтлари махсус элементларни ишлаб чиқаришни тўхтатади ва барчаси асл ҳолига қайтади. 

Ҳозирча эса австралияликлар бундай ноёб манзаранинг гувоҳи бўлиш имкониятига эгалар.

Фото: Facebook.com/@ParksVictoria
Фото: Facebook.com/@ParksVictoria
Фото: Facebook.com/@ParksVictoria