Буюк Британия ҳукумати хитойлик импортчиларнинг катта кўламли товламачилигига кўз юмгани сабабли Европа Иттифоқига деярли 2 млрд евро қайтариши керак, деб маълум қилди Европанинг фирибгарликларга қарши курашиш бюроси (OLAF).

OLAF’нинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Буюк Британия хитойлик импортчилар томонидан сохта божхона ҳужжатлари қўлланганига эътиборсизлик қилгани сабабли 1,99 млрд евролик божхона тўловларини йўқотган. 

"Биз Европа Иттифоқига Буюк Британиядан бу маблағларни ундиришни тавсия қилдик", деб айтган бюро.

Шунингдек, OLAF’да айтилишича, Европа Иттифоқининг Франция, Германия, Испания ва Италия каби давлатлари хитойлик фирибгарлар туфайли 3,2 млрд евролик қўшимча қиймат солиғини йўқотишган.