Эксперт: Ким Чен Намнинг ўғли АҚШ ва Хитой кўмагида Нидерландиядан паноҳ топди

Жаҳон 08 Март 2017 4844

КХДРнинг собиқ етакчиси Ким Чен Ирнинг набираси АҚШ ва Хитой ёрдамида Нидерландиядан бошпана олган. Бу унинг отаси – Ким Чен Нам Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилганидан сўнг юз берган, дея хабар берди РИА Новости Жанубий Кореянинг қирол Сежон номидаги институти эксперти Чон Сон Чанга асосан.

Аввалроқ интернетда ўзини Ким Хан Соль деб таништирган ёш йигит видеомурожаати пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик. У кадрларда ўзига тегишли бўлган Шимолий Корея паспортини кўрсатган ва отаси “бир неча кун аввал” ўлдирилганини маълум қилган.

Видео шу пайтга қадар номаълум бўлиб келган “Чхоллим фуқаролик мудофааси” ташкилоти томонидан тармоққа жойлаштирилди – у ўз сайтида Ким Хан Солнинг ҳимояси учун Нидерландия, Хитой ва АҚШга миннатдорчилик билдирган.

“Нидерландия ҳукумати Ким Хан Соль оиласининг Франциядан иммиграциясига рози бўлди”, - дея таъкидлаб ўтди Чон Сон Чан.

Унинг сўзларига кўра, Нидерландия ҳукумати марҳум Ким Чен Намнинг ўғлига бошпана тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилган, Хитой ҳукумати эса бу оиланинг мамлакатдан яширинча чиқиб кетиши бўйича чораларни кўрган, АҚШ ҳукумати бошпанага қадар бўлган йўлда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам кўрсатган.

Ким Чен Намга ҳужум Малайзияда, 13 февраль куни амалга оширилди, бироқ видео энди эълон қилинди. Эҳтимол бу унинг оиласи хавфсиз жойдан паноҳ топганидан сўнг рўй берди. Ҳозирча Ким Чен Намнинг биронта қариндоши ҳам Куала-Лумпурга марҳум шахсини тасдиқлаш ва ДНК молекулалари таҳлили учун келмади. Малайзия ҳукумати Ким Чен Намнинг ўлдирилишида КХДР фуқароларини гумон қилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар