Гризманн садоқати учун антиқа усулда жазога тортилди

Спорт 08 Март 2017 10261

«Атлетико» Мадрид ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания қироллик футбол федерацияси мусобақаларни ташкиллаштириш қўмитаси томонидан жазога тортилди.

As манбаси берган хабарга кўра, футболчи «Валенсия»га қарши учрашувда (3:0) киритган голни нишонлашда амалга оширган ҳаракати учун жазога тортилган. 

Гап шундаки, футболчи гол киритгач, уни туғилган кунини нишонлаётган севгилисига бағишлаган ва футболкасидаги ёзувни оммага намойиш этган ҳолда, ўз тилакларини йўллаганди. Буни ташкилот тартиб интизом қоидаси кўрсатилган талабларга зид деб топилди ва футболчига 3 минг евро миқдорида жарима ва кечиктирилган сариқ карточка билан жазоланди.

«Жарима ва сариқ карточка, ҳаммаси севгилимни табриклаганим учун… Энг қизиғи барчаси уч кун ўтгач содир бўлмоқда. Бошқа ишлар билан шуғулланинг», – дея ёзган Гризманн ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар