Гватемаладаги реабилитация марказида чиққан ёнғинда 19 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 08 Март 2017 3227

8 март куни Гватемалада оиладаги зўравонлик қурбонлари учун мўлжалланган реабилитация марказида юз берган ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди маҳаллий ўт ўчирувчилар вакили.

Аввалроқ 9 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Яна 20 га яқин киши жароҳатлар олган.

Сан-Хосе-Пинула шаҳридаги марказда ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмаган. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар, воқеа жойида қутқарувчилар ва полиция ишламоқда. 

Prensa Libre порталининг маълум қилишича, бундан бир кун аввал марказдан 60 га яқин ўсмир қочиб кетган. Улар марказдаги қаттиққўл муносабат ва овқатларнинг ёмонлигига қарши бош кўтаришган. Портал маълумотларига кўра, ўсмирлар норозилик сифатида ўз матрасларини ёққанлар ва айнан шу ёнғинни келтириб чиқарган бўлиши мумкин.  

Ҳозир марказ ёнида унда сақланган ўсмирлар яқинлари тўпланишган. Улар ўз фарзандлари тақдирини билишга ҳаракат қилишмоқда.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар