Хитой ҳозирда янги авлод фазо кемасини ишлаб чиқармоқда. У Ойга 4 кишини етказа олади, дея баёнот берган Хитой фазо кемалари дастури бош конструктори Чжан Байнань.

Унинг сўзларига кўра, "Хитой кўп марта фойдаланиш мумкин бўлган фазо кемасини ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда".

"Хориждаги янги авлод кўп марталик фазо кемалари Ер яқинидаги орбитага кўпи билан 6 нафар фазогирни олиб чиқа олади. Ойга қўниш учун бу рақам 3-4 кишини ташкил этади. Бизнинг режаларга кўра, шу даражага етиш ёки ундан ўтиш керак", — деган Чжан Байнань "Кэцзи жибао" газетасига берган интервьюсида. 

Хитойнинг Ойга қўниш дастури уч босқичдан иборатдир. Бунда Ернинг ягона табиий йўлдоши атрофини айланиш ("Чанъэ-1" ва "Чанъэ-2"), Ойга қўниш ("Чанъэ-3" ва "Чанъэ-4") ҳамда Ойдан Ерга қайтиш ("Чанъэ-5" ва "Чанъэ-6")дан иборат.

Бундан аввалроқ, ушбу дастур раҳбари ўринбосари Чжан Юйлинь Хитой 2036 йилгача Ойга ўз фазогирларини юборишни режалаштираётгани ҳақида сўз юритган эди.