Бугун, 8 март куни Қозоғистон президенти матбуот хизмати Акорда 2001 йилги архив видеони намойиш этди, унда мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев ўз онаси ҳақида эслаганди. Ушбу видео Акорданинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган.

Назарбоев учрашувлардан бирида меҳмонлар қаршисида чиқиш қилар экан, ўзининг қимматли маслаҳатларини улашган.

"Мен у мени қанчалар қаттиқ яхши кўрганини биламан. Эҳтимол унинг муҳаббати ҳозиргача мен билан ва мени қўллаб туради. Муҳим ва оғир қарорлар қабул қилганимда у буни менга тушимда аён қилган бўлади. Мен сизларга очиқ айтаман. Мен мистик эмасман, ҳеч қандай табиб, экстрасенс ва астрологларга ишонмайдиган одам сифатида сизларга шу гапни айтаман. Баъзида уйқудалигимда у тушимга киради ва дейди: "Ишонавер, барчаси яхши бўлади!". У ҳозир тирик бўлганида мен уни қанчалар яхши кўришимни айтган бўлардим", - деган Қозоғистон президенти.

Нурсултон Назарбоевнинг онаси - Алжан (1910-1977) Жамбул вилояти Касик овули мулласи оиласида дунёга келган. 1933 йилда Алжан отаси билан Ушконирга келганида Қозоғистоннинг бўлажак президенти отаси Абиш билан танишади. Абиш ўз замонасининг илғор кишиларидан бири бўлиб, қозоқ ва рус тилларидан ташқари, болгар тили ва маданиятини ўрганган. У қозоқ миллий қўшиқларини маҳорат билан ижро этган. У Алжан билан ўз фарзандини миллий анъаналар руҳида тарбиялаб, ўстирган.