Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сурия халқи ва раҳбариятини қўллаб-қувватлаб, Сурия президенти Башар Асадга Сурия инқилобининг 54 йиллиги муносабати билан табрик телеграммасини юборди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги сайтида маълум қилинди

"Бундай муносабат билан Сурия ҳукумати ва халқининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишдаги адолатли курашида мустаҳкам мадад ва бирдамликни йўллайман", деб айтилган Ким Чен Ин табригида.   

Шимолий Корея етакчисининг айтишича, Суриядаги 8 март инқилоби "Сурия халқининг мустақиллик ва хавфсизлик учун курашидаги тарихий ва муҳим воқеа" бўлган.

2015 йилда Ким Чен Ин Асадга унинг 50 йиллик таваллуд аёми муносабати билан табрик телеграммасини юборганди.

Суриядаги инқилоб 1963 йил 8 март куни юз берган.