Кобул шаҳридаги ҳарбий госпиталга уюштирилган ҳужум оқибатида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 50дан ортиқ киши яраланган. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакилига асосланган ҳолда Ассошиэйтед Пресс нашри хабар тарқатди.

Бундан олдинги хабарларда ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар сони 4 нафарлиги, яна 66 киши жароҳатлангани айтилганди.

Чоршанба тонгида Кобулдаги Сардор Муҳаммад Довуд Хон номли госпитал биноси олдида портлаш содир бўлди. Шундан сўнг, ҳужум қилувчилар бино ичига кириб, ичкаридаги одамларни ўққа тута бошлади.

Ҳужум қилувчилар сони 4 нафар бўлган, бири дарвоза олдида ўзини портлатган, қолганлари ичкарига бостириб кирган. Айни вақтга келиб, жангариларнинг барчаси йўқ қилинган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.