Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги ҳарбий госпиталга амалга оширилган ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 54 киши жароҳатланган.

Бундан олдинги хабарларда, жангарилар тиббиёт муассасасига бостириб кириб, одамларни ўққа тутгани ва гаровга олгани айтилганди.

Охирги маълумотларга кўра, госпитал ҳудудида 2 нафар жангари йўқ қилинган.

Хабарларда ҳужум қилувчилар оқ халатда бўлгани айтилган.

«Толибон» ушбу ҳужумга алоқадор эмаслигини маълум қилди.