Минглаб одамлар қуролли тўқнашувлар туфайли Мьянмадан Хитойга қочиб ўтди

Жаҳон 08 Март 2017 6649
Фото: Reuters

Минглаб инсонлар Мьянмадан Хитойга, қочиб ўтишди. Бу ҳолат икки давлат ўртасидаги чегара яқинида вазият кескинлашгани туфайли рўй берди. У ерда этник исёнчиларнинг Мьянма хавфсизлик кучлари билан доимий равишда қуролли тўқнашуви кузатилади, деб хабар бермоқда Рейтер хитойлик амалдорларга асосан.

Мьянмада ҳукумат қўшинлари ва қуролланган этник гуруҳлар ўртасида ихтилоф давом этмоқда - улар Мьянмадан ажралиш ёки мухториятни талаб қилишмоқда. Сўнгги вақтларда Хитой билан чегара яқинидаги вазият кескинлашди. 6 март куни исёнчилар чегарага яқин Шан штатида хавфсизлик кучлари ходимларига ҳужум қилишди. Бунинг оқибатида 30 киши ҳалок бўлди.

"Хитой билан чегарани минглаб кишилар кесиб ўтди", - деган Хитой ҳукуматидаги манба.

Хитойнинг чегара яқинидаги Нан Сан шаҳри меҳмонхоналаридан бирининг ходими сўзларига кўра, кўчаларда одамлар жуда кўп. Қочқинларнинг бир қисми чамадонлар билан келган бўлса, бошқалар енгил кийим-кечаклар билан келишган, холос.

Қизил хоч вакилининг маълум қилишича, сешанба куни 200 киши қочқинлар лагерига ўтказилган. Мьянма томонидан чегарадан ўтишни яна 300 нафар инсон кутиб турибди.

Мьянманинг Шан штатидаги Коканг мухтор вилоятида асосан этник хитойликлар яшайди. Маҳаллий айирмачиларнинг қуролланган тузилмалари Мьянмадан ажралиб чиқиш ёки мухториятни талаб қилмоқда. Кокангда ҳукумат билан қуролли ихтилоф эса 2014 йилнинг охирларида авж олди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар