«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

The Independent хабарига кўра, португалиялик мутахассис «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзда манкунианлар клубига ўтмаслиги ва Мадридда қолишини маълум қилганидан кейин польшалик ушбу футболчига юзланган.

Левандовскининг агенти Майк Бартель эса ўз твиттерида шундай ёзган: «Юқори тоифали ҳеч бир футболчи В режа сифатида қаралмаслиги керак».

Бундан олдинги хабарларда мюнхенликлар раҳбарияти Левандовскини трансферга қўймаслиги ҳақида маълум қилгани айтилганди.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Левандовски «Бавария» сафида 23 ўйинда майдонга тушди ва 19 гол уриб, 3 голли узатма муаллифи бўлди.

«МЮ»да орзиқиб кутилаётган трансфер амалга ошмайдиган бўлди