Моуриньо «Ростов» стадиони газонини футбол майдони деб аташдан бош тортди (фото)

Спорт 08 Март 2017 11623

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигасининг 1/8 финали доирасида «Ростов»га қарши кечадиган сафар ўйини олдидан фикр билдира туриб, учрашув ўтказиладиган «Олимп-2» стадиони газонига жуда ёмон баҳо берди. Бундан ташқари, у ушбу ўйинга Генрих Мхитарянни туширишга ишончи комил эмаслигини айтган.

«Ҳозир аниқ айта олмайман, Мхитарян майдонга тушадими, йўқми. Умуман мен эртага ўйин ўтказишимизга ҳам ишонмаяпман — «Ростов» стадиони газонини футбол майдони деб бўладими? Менимча бундай эмас. Хитойда шундай вазият юзага келганида биз ўйинни бекор қилгандик.

Ўйинга майдон ҳолати таъсир кўрсатиши мумкинми? Биз «Бавария», «Аякс» ва бошқа жамоаларнинг бу майдондаги ўйинларини кузатганмиз, у вақтдаги майдон ҳолати бироз бўлсада қониқарли бўлган. Бугун эса майдон ҳолати аянчли», — дея ушбу мураббий сўзларини келтирган «Газета.Ru» мухбири.

«Ростов» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви 10 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтиши белгиланган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар