Nike мусулмон аёл спортчилар учун Pro Hijab либосларини ишлаб чиқаради

Иқтисодиёт 08 Март 2017 19032

Спорт кийимлари ва аксессуарлари бренди бўлмиш Nike компанияси аҳолиси мусулмон динига эътиқод қилувчи давлатларнинг спортчи аёллари учун махсус спорт ҳижоблари ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Маълум қилинишича, компания 1 йил давомида мусулмон мамлакатларнинг таниқли спортчи аёллари ёрдамида намунавий ҳижобларни синовдан ўтказган. Маҳсулот дизайнида айнан уларнинг маслаҳатлари ҳисобга олинган.

Спортчилар бундай маҳсулот ишлаб чиқарилишини анчадан буён кутишаётгани билдирилган. Бундай либослар кейинги йил бошида сотувга чиқарилиши айтилган.

Экспертлар Nike терининг эркин нафас олишига имкон берувчи мато ихтиро қилганини таъкидлашган.

Кўпроқ янгиликлар