Бугун, 8 март куни Олий Лиганинг 2-тури доирасида 3та учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб «Нефтчи» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб очилмасдан қолди. Ушбу дурангдан кейин «Пахтакор» ўз очколари сонини 4тага етказиб олган, «Нефтчи» учун эса бу дуранг мавсумдаги илк очкони олиб келди. 

«Локомотив» - «Сўғдиёна» учрашуви эса мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. 70-дақиқага келиб, мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди - Марат Бикмаев пенальтини аниқ бажарди. Учрашув якунига 7 дақиқа қолганида Темур Копадзе ҳисобдаги устунликни таъминлади, 1 дақиқа ўтиб эса Жалолиддин Машарипов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди - 3:0. Бу «Пахтакор» тарбияланувчисининг янги жамоасидаги биринчи голи бўлди.

«Локомотив» ушбу ғалабадан сўнг очколар сонини 6тага етказди, лекин жамоа турнир жадвалида биринчи ўринда эмас. Биринчи турда мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Шўртан» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонганди. Қашқадарёликлар бу турни Самарқандда «Динамо»га қарши ўтказди ва 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Айнан «Динамо» эндиликда турнир жадвалида карвонбошиликни қўлига олган.

Самарқандликлар жамоаси биринчи турда Бекободга сафар қилиб, маҳаллий «Металлург» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтганди.

Олий лига, 2-тур

«Нефтчи» - «Пахтакор» - 0:0
«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Сергей Концевой, Ҳамза Каримов, Умиджон Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Терентий Луцевич, Ҳусниддин Ғофуров (Жавоҳирбек Расулов, 78), Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Эрматов (Фурқатжон Ҳасанбоев, 87), Никита Павленко (Мўйдин Мамазулумов, 75), Дмитрий Комаровский.
«Пахтакор»: Александр Лобанов (с), Владимир Козак (Юрица Булят, 68), Аднан Ораховац, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Шерзод Каримов (Суҳроб Нуруллаев, 79), Жамшид Искандеров, Жасур Ҳакимов (Игорь Сергеев, 54)
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 48.

«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 3:0

Голлар: Марат Бикмаев 70 пенальти, - 1:0. Тимур Кападзе 82, - 2:0. Жалолиддин Машарипов 84, - 3:0.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Кахи Махарадзе, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев (Олег Зотеев, 62), Тимур Кападзе, Садриддин Абдуллаев, Жалолиддин Машарипов (Муродбек Бобожонов, 86), Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев.
«Сўғдиёна»: Сарвар Каримов, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Суннатилла Мамадалиев, Санжар Рашидов, Алишер Маҳмулов (Шоҳрух Достонов, 73), Рустам Аъзамов (Қаҳрамон Баҳодиров, 76), Иззатилла Абдуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов, Сардорбек Эминов (Ғулом Ўрунов, 86).

«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор) 3:0

Голлар: Сардор Сулаймонов 14, - 1:0. Акмал Бозоров 48, - 2:0. Абдумалик Абдуллаев 68, - 3:0. 
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шоҳрух Холматов, Дамир Низанов, Орифжон Мамажонов, Абдужамол Исроилов.
«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Саидкомил Акбаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Руслан Вагапов, Игорь Таран, Олександр Пишур, Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Сирож Ҳамроев, Сардор Собирхўжаев, Акмал Холматов.