Пак Кин Хега импичмент бўйича якуний қарор 2 кундан сўнг чиқарилади

Жаҳон 08 Март 2017 2922

Жанубий Корея Конституциявий суди жума, 10 март куни Пак Кин Хега импичмент ҳақидаги ўз қарорини эълон қилади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Агарда суд президентга импичмент ҳақидаги ташаббусни рад этса, Пак Кин Хе яна давлат раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин. Аммо у тасдиқланса, Жанубий Кореяда 60 кун ичида президентлик сайловлари ўтказилиши керак.

Мамлакат парламенти ўтган йилнинг декабрь ойида Пак Кин Хега импичмент ҳақида овоз берди. Кейинчалик у бундай қарорга сабаб бўлган коррупция ҳақидаги айбловларни “улкан ёлғонлар” деб атади.

Кўпроқ янгиликлар