Рамос яна катта саҳнада. «Реал» турнирдаги иштирокини давом эттиради

Спорт 08 Март 2017 7571

«Реал» ЕЧЛ нимчорак финалининг жавоб учрашувида «Наполи»ни мағлуб этди. Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионида кечган учрашув меҳмонлар ғалабаси билан якунланди - 1:3.

Ўйиннинг 24-дақиқасида Марек Ҳамшик рақиб ҳудудида тўпга эга чиқди ва чап қанотда очилган Дрис Мертенсни тўп билан таъминлади, у эса Пепени осонлик билан доғда қолдириб, тўпни дарвозага йўналтирди ва ҳисоб очилди.

Иккинчи бўлим бошида, 51-дақиқада мадридликлар халоскори Серхио Рамос ўзини кўрсатиб, бурчакдан узатилган тўпга баланд сакради ва ҳисобни тенглаштирди, 57-дақиқада «қаймоқранглилар» сардори жамоасини олдинга бошлади, у бу сафар ҳам бурчак зарбаси амалга оширилган вақтда қаҳрамонлик кўрсатди. У тўп учун курашда Инсиньедан устун келди ва бош билан зарба берди, тўп эса Мертенснинг бошига тегиб, Рейнани чалғитган ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди. Ҳакамнинг ўйин якунланиши ҳақидаги ҳуштаги чалинишидан олдин Альваро Мората якуний ҳисобни ўрнатди.

Жамоаларнинг Мадридда кечган биринчи учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди ва энди «Реал» турнирни давом эттирадиган бўлди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
«Наполи» - «Реал» 1:3
Голлар: 1:0 – 24 Мертенс, 1:1 – 51 Рамос, 1:2 – 57 Рамос, 1:3 – 90 Мората. 
Наполи – Рейна, Альбиоль, Ғулом, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Аллан (Рог, 56), Каллежон, Ҳамшик (Зелиньски, 75), Инсинье (Милик, 70), Диавара.
Реал – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Иско, 80), Бэйл (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Мората, 77).
Огоҳлантиришлар: Аллан (55), Диавара (89). 
Биринчи ўйин — 1:3

Кўпроқ янгиликлар