«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз жамоадошларини яна бир бор ЕЧЛ нимчорак финал босқичида «Наполи»га қарши бўлиб ўтган жавоб баҳсидан кейин танқид қилди.

Неаполда бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар жамоаси 1:0 ҳисобида устун келди. 

Лекин танаффусдан кейин Зидан шогирдлари ғалабани ўз томонларига оғдиришди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қилди. Мадридда кечган биринчи учрашувда ҳам 3:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган ва умумий ҳисобдаги устунлик эвазига «Реал» кейинги босқичга йўл олди.

«Биз ҳимояланишни билмаймиз», — деган португалиялик футболчи ўйиндан кейин жамоадошларига.

Бундан аввалроқ «Реал» бош мураббийи Зидан жамоасининг кўп ўйинларда гол ўтказиб юбораётганидан хавотирда эмаслигини таъкидлаб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ички чемпионат доирасида «Валенсия»га қарши ўтган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубиятли учрашувдан кейин Роналду ўзини оқлаб, жанжал кўтаргани хабар қилинганди.

Роналду шерикларига қарата «Мен гол урдим, сизлар нима қилдингиз?!» дея бақириб кетганди.