Samsung ўз телевизорлари МРБ учун жосуслик воситаси бўлгани ҳақидаги маълумотни текширади

Технология 08 Март 2017 6150

Samsung компанияси Марказий разведка бошқармаси ўз «ақлли» телевизорларидан жосуслик мақсадларида фойдалангани ҳақида тарқатилган маълумотни текширади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланган ҳолда BBC хабар берди.

«Биз ҳисобот билан танишамиз, гап нима ҳақида кетаётганини ўрганамиз ва бу масалани ҳал қилиш билан шуғулланамиз», — дея қайд этилган компанияда. 

Samsung вакиллари шунингдек, мижозларнинг шахсий маълумотлари ҳимояси ва хавфсизлиги улар учун биринчи галдаги мақсад эканини қайд этишган.

7 март куни WikiLeaks АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Британиянинг МИ-5 контрразведкаси кўп мақсадли Samsung Smart TV телевизорларини айғоқчилик қилиш қурилмаси сифатида қўллашга имкон берувчи усулни топгани ҳақида хабар берганди.

WikiLeaks хабарида МРБга тегишли катта ҳажмдаги ҳужжатлар очиқ фойдаланишга қўйиб юборилгани қайд этилган.

Кўпроқ янгиликлар