7 март куни россиялик хонанда Тимати хусусий самолётдан олинган суратни тақдим этди: унинг сўзларига кўра, лайнерга уни Рамзон Қодиров таклиф қилган. Бироқ кейинчалик Тимати ҳеч қандай тушунтиришсиз суратни ўчириб ташлади.

Инстаграм’да ўчириб ташланган сурат анонси Тиматининг Твиттер’даги саҳифасида қолган. Сиёсатшунос Анна Велликок унинг ёзуви скриншотини сақлаб қўйган.

Кейинчалик хонанда “кадрлар ортидаги барча нарса, ҳаётининг бир йили бошқаларнинг уч йиллик умри билан бир хилда” кечганини айтиб ўтмоқчи экани, бироқ бунга имкони йўқлиги ҳақидаги сирли ёзувни эълон қилди.

Қодировнинг Инстаграм’даги саҳифасида эса сўнгги кунларда Тимати ҳақида ҳеч қандай изоҳлар қолдирилмаган. Тимати Чеченистон раҳбарининг самолётида олинган суратдан бир неча кун аввал Инстаграм’да @Kremlin_Russian, @Putin_Leader, @Russia_President_ ва @Putin_Forever каби номларда саҳифа юритувчи “россиялик блогерлар” билан учрашган.

Тимати Қодиров билан яқиндан мулоқот қилади ва буни бир неча бор алоҳида таъкидлаб ўтган. 2013 йилнинг июнида у Чеченистон раҳбарининг ёнига бирга нонушта қилиш учун вертолётда боргани билан мақтанганди – кейинчалик блогерлар вертолёт жанговар эканини аниқлашди. 2014 йилнинг ноябрида Қодиров Тиматига Чеченистонда хизмат кўрсатган артист унвонини берди.