WikiLeaks сайти қўлига тушган АҚШ Марказий разведка бошқармасининг барча ҳужжатларининг 1 фоиздан камроғини чоп этган. Бу ҳужжатлар Vault 7 лойиҳаси доирасида чоп этилган ҳужжатларнинг биринчи қисмига кирган, деб маълум қилди сайт твиттерда.  

Аввалроқ WikiLeaks сайти МРБнинг Лэнглидаги бош қароргоҳида жойлашган киберразведка марказининг ички тармоғида сақланган 8,7 минг ҳужжатни чоп этганди. 

"WikiLeaks кеча Vault 7 лойиҳаси доирасидаги ҳужжатларнинг 1 фоиздан камроғини ошкор қилди", дейилган хабарда.  

WikiLeaks бу ҳужжатларни Vault 7 лойиҳаси сифатида белгилаган. Сайт ходимларининг айтишича, ушбу ҳужжатларнинг чоп этилиши МРБ махфий ҳужжатларининг энг йирик сизиб чиқиб кетиши бўлади. Ҳужжатларнинг биринчи қисми Year Zero деб ном олган.