Актёр Райан Гослингнинг қиёфадоши унинг ўрнига мукофотни олиб ҳаммани довдиратди

Маданият 09 Март 2017 8081

"Ла-ла-лэнд" фильмида бош ролни ижро этган америкалик актёр Райан Гослингнинг қиёфадоши Германиядаги "Олтин камера" (Golden Camera Awards) киномукофотида актёр ўрнига мукофот олди, деб хабар бермоқда People нашри.

Мукофот "Ла-ла-лэнд" фильми учун берилганди. Бироқ кейин аниқланишича, ушбу ҳолат немис комиклари Йоахим Винтершейд ва Клаас Хойфер-Умлауф томонидан уюштирилган ҳазил бўлган. Улар сохта агентлик ташкил қилиб, бу агентлик номидан мукофот продюсерларига тақдимот маросимига Гослингни таклиф қилишга ваъда беришган. Улар мукофот ташкилотчиларини актёр "ижтимоий хавотир касалидан азият чекиши" сабабли қизил гиламчадан ўтмаслиги ва залда ўтирмаслигига кўндира олишган.

Маросим вақтида бошловчи Гослингни ўзига тегишли мукофотни олишга чақирганда, саҳнага актёр ўрнига унинг қиёфадоши – Мюнхенда ошпаз бўлиб ишлайдиган Людвиг Ленер чиққан. У ўз миннатдорчилик нутқида мукофотини комикларга бағишлашини айтиб, тезда саҳнани тарк этган.

Пранкерлар томонидан бу ҳолат акс этган видеоёзувда маросимга келган одамлар, жумладан у ерда бўлган америкалик актёрлар Жейн Фонда, Николь Кидман ва Коллин Фаррелл бу ҳолатдан саросимага тушиб қолишганини кўриш мумкин. Бироқ бошловчи бу ҳазил бўлганини айтиб, томошабинлардан узр сўраган.  

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар