Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates ва Etihad Airways авиакомпанияларини назорат қилувчи ҳукмрон оилалари икки рақобатчи компаниянинг бирлашиш эҳтимоли борасида музокаралар олиб боришди. Германиянинг вазият билан таниш манбасига асосланган Handelsblatt газетаси шу ҳақида хабар берди. 

"Авиакомпаниялар шиддатли ўсишдан кейин ҳозирда оғир дамларни бошдан кечирмоқда: икки компания ҳам даромад тушиши ва саноатдаги ўзгаришлар билан курашмоқда. Уларни бирлаштириш осон бўлмайди", - деб ёзилади нашрда. 

Бундан аввал Etihad авакомпанияси Emirates билан узвий алоқа ўрнатиш кўзда тутилган ҳеч бир сценарийни кўриб чиқмаслигини айтган. Etihad'да бугунги кунда компаниялар ўртасида бирлашишга доир музокаралар олиб борилмаётгани маълум қилинган. Emirates нашрнинг изоҳлар ҳақидаги саволларига жавоб бермади. 

Emirates авакомпаниясига 1985 йилда Дубайда асос солинган. Бугунги кунда ташувчи Airbus A380 ва Boeing самолётларининг энг йирик паркига эга. Ҳаво кемаларининг умумий сони 230 тадан ортади. Авиакомпания тахминан 80 мамлакатга 150 йўналиш бўйича парвозларни амалга оширади. 

Etihad Airways — БААннинг миллий авиакомпанияси. У 2003 йилда июль ойида ташкил этилган ва Абу-Дабида жойлашган.