Мактабда ўқувчилар нима истеъмол қилишмоқда?

Жамият 09 Март 2017 45704

Kun.uz ижодий жамоасининг Бухоро вилоятига ташрифи таҳририятимизга келиб тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида жойларда бўлиш билан давом этди. Мурожаатларнинг бирида Бухоро шаҳрида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактаби ёнида ўқувчилар учун турли маҳсулотлар сотилаётгани, бу болалар учун зарарлими йўқми, билиб бўлмаслиги ҳақида сўз боради.

Таҳририят жамоаси мурожаатга асосан мазкур мактабга ташриф буюрди. Мактаб директори ижодий жамоани қарши олди. Кузатувларимиз натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси ушбу мактабда ҳаминқадар эканлигига гувоҳ бўлдик. Ўқувчи болаларга хизмат кўрсатувчи ошхонанинг тозалик ҳолати ҳам, мактабдаги тоза ичимлик суви таъминоти ҳам кишини ташвишга солади.

Ушбу масала юзасидан Бухоро шаҳар халқ таълим бошқармаси мутасадди раҳбарларига мурожаат этилди. Улар бизга муаммоли вазиятларни чуқур ўрганиши, тезкор равишда ҳал этилиши ҳақида ваъда беришди. 

Аммо ижодий жамоа Бухоро вилоятида уч кун бўлган бўлса, бошқарма ўз ваъдасининг устидан чиқмади. Таҳририят мактаб ошхонасининг раҳбари билан боғланиб, юқоридаги ҳолатлар юзасидан ахборот сўради. Улар эса имловий, жузъий хатоларга тўла далолатнома тақдим этишди холос.

Қоғозбозлик, ваъдабозлик, буйруқбозликларнинг вақти ўтди. Энди талабчанлик, ҳаракатчанлик бўлмас экан, на жамият ва на давлат тараққий этади. Умид қиламизки, мазкур мактабдаги ҳолат, умуман, Бухоро шаҳар Халқ таълими бошқармасидаги ҳолат ўнгланади. Зеро замон талаби ана шундай.

TAS-IX

YouTube

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23592 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38596 Lifestyle
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 298 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 1729 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 740 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 594 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 639 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 364 Спорт
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
10:08 2671 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар