«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген «ПСЖ»га қарши ўйин давомида 25 марта пас берган, шундан 23таси аниқ чиққан.

WhoScored маълумотига кўра, германиялик дарвозабоннинг пас узатишдаги аниқлиги 92 фоизни ташкил қилган. У бу кўрсаткичи билан парижликлар жамоасининг барча футболчиларини ортда қолдирган.

Бундан ташқари, «ПСЖ» футболчиларидан ҳеч бири тер Штегенчалик кўп узатмани амалга оширмаган. Жамоада бу борадаги энг яхши кўрсаткич Марко Верраттида бўлган - 22.

Шунингдек, «ПСЖ» ўйиннинг 85 дақиқасидан ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги янграгунига қадар атиги 4та аниқ пас узатган. Шу ҳам олтинчи гол урилгач, майдон марказидан тўп ўйинга киритилганида бўлган.