8 март куни Гватемалада оиладаги зўравонлик қурбонлари учун мўлжалланган реабилитация марказида юз берган ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар сони 28 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда жароҳатланган ўсмирлар олиб борилган шифохонадаги манбага асосланган ҳолда Prensa Libre хабар тарқатди.

Охирги хабарлар қурбонлар сони 21 нафарга етгани айтилганди.

Шифокролар маълумотига кўра, кечаси жароҳатланган ҳолда келтирилганлардан яна бир қанчаси жон берган.

Гватемала ҳукумати ушбу ҳодиса юзасидан 2 кунлик мотам эълон қилди.

Prensa Libre порталининг маълум қилишича, бундан бир кун аввал 600 ўсмир сақланган марказдан 60 нафарга яқин ўсмир қочиб кетганди. Улар марказдаги қаттиққўл муносабат ва овқатларнинг ёмонлигига қарши бош кўтаришган. Портал маълумотларига кўра, ўсмирлар норозилик сифатида ўз матрасларини ёққанлар ва айнан шу ёнғинни келтириб чиқарган бўлиши мумкин.