Гватемалада вояга етмаган болалар тарбияланадиган етимхонада рўй берган ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар сони 21 нафарни ташкил қилган. 

Марказий Америкадаги бу давлат пойтахтидаги "Рузвельт" номли шифохонада ушбу ёнғин туфайли жароҳатланган, 14-17 ёшлар орасидаги 20дан ортиқ ўсмирлар жойлаштирилган, уларнинг баъзилари оғир аҳволда.

Фожиа республика пойтахти яқинидаги Сан-Хосе-Пинула муниципалитетида содир бўлди. Бундан аввал етимхонада маъмурият ходимларининг шафқатсиз муносабатидан норозилик туфайли, тартибсизликлар юзага келган эди. Баъзи маълумотларга кўра, бундай тартибсизликлар чоғида етимхонадан камида 60 киши қочиб кетган.

Мамлакат парламенти воқеа юзасидан пухта текширув олиб боришни талаб қилди. 8 март, чоршанба куни Гватемала ҳукумати президент Жимми Моралес фармони билан болалар ҳалокати туфайли уч кунлик мотам эълон қилди.