Хитой чуқур сув остига туша олувчи қурилмани 2021 йилда синовдан ўтказади

Технология 09 Март 2017 2869

Хитой 11 километрлик чуқурликка қадар тушиши мумкин бўлган ичида кишилар бўладиган чуқув сув остига туша оладиган қурилмани ишлаб чиқишда давом этмоқда. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги чуқур сув остидаги ускуналарни яратиш бўйича лаборатория директори Янь Кайга асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, қурилманинг сув остидаги илк синовини 2021 йилда ўтказиш режалаштирилмоқда. Ишлаб чиқилаётган қурилма "Цзяолун" оиласига мансуб бўлади.

Хитойнинг айни дамда бор бўлган "Цзяолун" чуқур сув остига туша олувчи қурилмаси 2012 йилда Мариан ботиғидаги 7062 метрлик чуқурликка тушганди.

 

Кўпроқ янгиликлар