Хитой россиялик олимлар ёрдамида 2017 йил охирига қадар дунёдаги биринчи бошқарилувчи фуқаролик мақсадларидаги сувости кемасини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда China Daily газетаси ёзмоқда.

Газета маълумотига кўра, ишлаб чиқиш Tianjin Ostar Underwater Vehicles Co компанияси томонидан Россия илмий-тадқиқот институтлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Компания бош менежери ўринбосари Цзоу Юнчуньхэнинг маълум қилишича, сувости кемаси ўз бортига 20-40 йўловчини олиши ва 24 метргача чуқурликка тушиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг икки йирик туристик компанияси - Zhangjiajie ва Beibu Gulf ғояга қизиқиш билдирган. Унинг айтишича, кема йил охирига қадар тайёр бўлади.

Цзоу Юнчуньхэ компания ишланма учун Россиянинг бир неча илмий-тадқиқот институтлари иштирокидаги қўшма корхонани ташкил этгани ҳамда унга Ostar Sino-Russia Joint Marine Technology Research Institute номи берилганини таъкидлаб ўтди.

"Бир камар-бир йўл" стратегиясини ривожлантириш бизнинг компанияга жуда катта имконият беради", - дея таъкидлаб ўтди Цзоу Юнчуньхэ. Унинг сўзларига кўра, фуқаролик сувости кемаси қурилиши тугаллангач, ундан сайёҳлик мақсадида Вьетнам, Таиланд, Греция ва Туркияда ҳам фойдаланишлари мумкин.

Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат қўллаб-қувватлови ёрдамида 2017 йилнинг апрелида компания лойиҳада иштирок этаётган россиялик олимлар сонини 30 кишидан кўпроққа ошириши мумкин.