Илмий фантастика - Hyperloop'нинг ҳақиқатга айланишига оз қолган кўринади

Технология 09 Март 2017 33085

Hyperloop One компанияси дунёдаги энг биринчи Hyperloop транспорт тизимининг тест полигони қурилишига доир бир неча суратларни тақдим этди. Қурилиш ишларига Невада штатида старт берилди. Лос-Анжелес стартапи Илон Маскнинг йўловчи ва юк ташишга мосланган футуристик тизимини ҳақиқатга айлантиришга оид ғоясини қўллаб-қувватлаган компаниялардан бири ҳисобланади. Hi-News шу ҳақида хабар берди.

Концептнинг ўзи "транспортнинг бешинчи авлоди" сифатида эътироф этилмоқда. У ёпиқ капсулаларда соатига 1220 километр тезликда йўловчи ва юк ташиш хизматларини амалга оширади. Ғоя кимгадир "илмий фантастика"дек туюлиши мумкин, бироқ Невададан йўлланган янги суратлар илк Hyperloop тизимининг йўлга қўйилишини узоқ кутмаслигимизга ишора қилмоқда. 

DevLoop номини олган тест полигонининг узунлиги ҳозирча 500 метрни ташкил қилмоқда. Конструкция оғирлиги эса - 1 миллион килограммдан зиёд. Яқин ойларда қурилиш ниҳоясига етгач, линиянинг узунлиги 3 километрга яқинни ташкил қилади. 

Hyperloop тизими концепцияси илк марта 2012 йилда Tesla ва SpaceX асосчиси ҳамда директори Илон Маск томонидан таклиф қилинган. 

Манбага кўра, қувурнинг БААдаги қурилиши 2020 йилга бориб тугалланиши мумкин, бироқ унга қадар аввал ҳозирда Невада чўлида йиғилаётган DevLoop синов тармоғининг тўлиқ кўламли намойишини ўтказиш керак. Лойиҳа муаллифлари мислсиз тезликда ҳаракатланувчи  бундай транспортнинг ҳақиқатда хавфсиз эканига ишонч ҳосил қилишлари керак бўлади. Айнан шунинг учун жорий йилда бор эътибор Невадаги қаратилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар