Қирғизистон махсус хизмати Сурия ва Ироққа одамларни жўнатган экстремистни қўлга олди

Жаҳон 09 Март 2017 15573

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Сурия ва Ироққа жангариларни ёллаш ва жўнатиш билан шуғулланган республика фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот маркази хабар берди.

Маҳкама маълумотига кўра, ёллаш билан шуғулланган экстремист Қирғизистонда “террорчилик бўлинмалари ва уларга ҳамкорлик қилувчилар инфратузилмаси фаолиятини йўқ қилишга қаратилган тадбирлар” давомида қўлга олинди. “Жамоат Тауҳид ва Жиҳод” халқаро террорчилик ташкилотининг 1977 йилда туғилган фаол аъзоси Ўш вилоятининг Қорасув туманида қўлга олинди (Қирғизистон жануби)”, - дейилади хабарда. Унинг исм-шарифи ошкор этилмаяпти.

"Аниқланишича, ушбу фуқаро Ўш вилояти ҳудудида Қирғизистон фуқароларини Сурия-Ироқ қуролли можаро ҳудудига, террорчилар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этишлари мақсадида ёллаган ва уларни юбориш бўйича йўлак ташкил қилган", - дея таъкидланади ҳужжатда. Унга нисбатан икки модда бўйича жиноят иши қўзғатилди. "Айни дамда у ДХҚ тергов изоляторига жойлаштирилди, тергов олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, республикадан Сурия ва Ироқда террорчилар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун умумий ҳисобда тахминан 500 киши жўнаб кетган.

Кўпроқ янгиликлар