«Манчестер Сити» футбол клуби Англия премьер-лигасининг 28-тури доирасида «Сток Сити»ни қабул қилди. «Этиҳад — Сити оф Манчестер» стадионида бўлиб ўтган баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари қаторасига тўрт ғалабадан иборат серияга нуқта қўйишди. «Манчестер Сити» (56 очко) Англия чемпиионати турнир жадвалида учинчи поғонада бормоқда. Иккинчи ўринни эгаллаб турган «Тоттенҳэм»да ҳам 56 очко бор. «Сток Сити» (36) эса тўққизинчи поғонади.

Манчестер Сити – Сток Сити 0:0

Манчестер Сити – Кабальеро, Санья, Отаменди, Коларов, Клиши, Фернандиньо, Навас (Сильва, 57), Туре (Ихеаначо, 76), де Брюйне, Сане, Агуэро.
Сток Сити – Грант, Бардсли, Шоукросс, Мартинс Инди, Питерс, Диуф (Афеллай, 69), Кэмерон, Аллен (Имбула, 85), Собхи, Уолтерс, Берахино (Уэлан, 79).
Огоҳлантиришлар: Бардсли (24), Сане (54), Уолтерс (84), Собхи (90).