Қалб ўғрилари. "Иегова шоҳидларини болалар қотили сифатида лаънатлайман..." 

Жамият 09 Март 2017 11471

Қозоғистоннинг Zona.kz интернет-газетасида "Иегова шоҳидлари" сектаси билан боғлиқ машъум воқеа матни тақдим этилди

"Сўрашингиз мумкин, мени - 60 ёшли чолни интернетга мақола ёзишга нима мажбур этди деб. Мен қаерга мурожаат қилиш ва ўз дардимни ким билан бўлишиш ҳақида узоқ ўйладим. Мен ушбу мақолам орқали одамларнинг "Иегова шоҳидлари" қотил-секциясига тушиб қолишдан сақламоқчиман. 

Мен, Пётр Сергеевич, турмуш ўртоғим Лариса Аркадьевна ва бизнинг фарзандларимиз Сергей, Екатерина ва Анатолий православ насронийлармиз. Биз оиламизнинг барча аъзолари билан катта православ байрамларга Тошкент шаҳридаги Муқаддас Успенский Кафедрал ибодатхонасига борар эдик. 

Болалар улғайишди, оилали бўлишди, энди уларнинг ўзлари ҳам фарзандли бўлишди. Кенжа ўғлим Анатолий тўйидан бир неча ой ўтиб, кескин ўзгара бошлади, одамови бўлиб қолди, биз билан гаплашгиси келмас, соғлиғимиз билан ҳам қизиқмай қўйди. Бизнинг уйимизга келганда эса диний мавзуларда суҳбатлаша бошлади. Таъкидлаш жоизки, биз фарзандларимизни болаликдан Яратганни севишга ўргатганмиз, лекин ҳеч қандай фанатизмсиз. 

Энди эса Анатолий биз билан мунтазам равишда диний мавзуларни муҳокама қила бошлади. Бир куни турмуш ўртоғи Елена ва севимли набирам Володя билан меҳмонга келди. Маиший мавзулардаги суҳбатларда уларнинг иккиси ҳам мен билан аёлимга ақл ўргата бошлади ва Инжил ҳамда унинг қонунларини ўрганишга даъват қилаверишди. Шу куни мен ниҳоят келиним ўғлимни "Иегова шоҳидлари" сектасига жалб қилгани ҳамда уни бизга, яъни "Иеговани инкор қилувчилар"га қарши қилиб қўйганини тушуниб етдим. 

Бироқ бу ҳали энг даҳшатлиси эмас. 2015 йилнинг 25-январида ўғлим оиласи билан автоҳалокатга йўлиқди, унда энг кўп жабрланган инсон - набирам Володя бўлди. 

Буёғига менинг, Афғон урушидек жаҳаннамдан ўтган кишининг кўзимга ёш келмоқда. ЙТҲдан кейин ўғлим менга қўнғироқ қилиб, рўй берган ҳодисадан хабардор қилди ва улар ҳозир травматология бўлимида эканликларини айтиб, онаси билан келишимни сўради. 

Шифохонага борганимизда биз севимли набирамиз операция столида эканидан хабар топдик. Шу пайт ҳамшира чиқиб, болага зудлик билан қон қуйиш кераклигини айтди, зеро у кўп қон йўқотганди. БИРОҚ, набирамнинг онасини она дейишга тилим бормайди, чунки у биринчи бўлиб боласига қон қуйишларига қаршилик қилди, нима эмиш - у ва унинг ўғли, яъни набирам, "Иегова шоҳидлари" ташкилотига аъзо художўй одамлармиш...

Жаҳлим чиқиб кетди ва шифокорларга Еленани умуман эшитмасдан ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришларини айтдим. Шифокорлар унга эътибор бермай, ўз ишларига киришган пайтда Елена ўзининг маънавий қотил-устозларига қўнғироқ қила бошлади, улар - қотиллар сектаси раҳбари Токманцев Паша, Юрченко Игорь, Султанов Ринат ва Королёв Николай. Келиним шу шахслардан ўз боласини шифокорлар "зуғуми"дан қутқаришни сўрарди. У қотил-устозлари билан маслаҳатлашиб, бутун иншоотни бошига кўтариб бақиргунича набирам Володя ҳаётдан кўз юмди... 

Ўғлининг ўлимидан хабар топган онаси (агар уни она деб аташ мумкин бўлса) бунга мутлақо хотиржам муносабат билдирди, ҳеч қандай пушаймон ва қайғунинг сояси ҳам кўринмасди. Унинг биргина айтган гапи - "Иегово Худоси ўғлимни танланганлар қаторига олиб кетди". Менинг ўғлим аҳмоқ хотинига ҳеч нима дея олмасди, уни қўллаб-қувватлаб, барчаси Иеговонинг қўлида эканлигини таъкидларди. 

Азиз одамлар, аянчли тажрибамиздан келиб чиқиб, Сизлардан ўтиниб сўрайман, Иегово шоҳидлари сектасидан огоҳ бўлинг ва ўз яқинларингизнинг унинг тўрига тушишларига асло йўл қўйманг".

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар