Бугун, 9 март куни Олий лиганинг 2-тури доирасида яна 2та учрашув ўтказилди. Қаршида «Насаф» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди ва ғалаба қозонди.

Аввалига қаршиликлар жамоаси ҳужумчиси Драган Черан ҳисобни очган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб «Бухоро» ҳимоячиси Кирил Пасичник ўз дарвозасини нишонга олди. 

82-дақиқада «Бухоро»нинг легионер футболчиси Иван Вайтцернинг узоқдан йўллаган зарбаси гол билан якунланди, лекин ушбу гол бухороликларни мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Эндиликда «Насаф» олти очкоси билан пешқадамлар сафида бормоқда (3-ўрин), «Бухоро» 3 очкоси билан еттинчи ўринда.

Турнинг яна бир учрашув Олмалиқда маҳаллий «Олмалиқ» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида кечди. Ўйинда ҳисоб очилмасдан қолди.

2-турдан кейин «Бунёдкор» 4 очко билан бешинчи ўринда, «Олмалиқ» эса бир очкоси билан 10-ўринда қолмоқда.

Олий лига, 2-тур
«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро) 2:1
«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Шахбоз Эркинов (Дилшод Хушбаков, 76), Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов (с), Ислом Рашидхонов (Дониёржон Нарзуллаев, 76), Фаррух Сайфиев, Драган Черан.
«Бухоро»: Эркин Жабборов, Бобиржон Омонов, Кирил Пасичник, Сухроб Неъматов (Алишер Шоғуломов, 46), Нозим Умуров (Ивор Вейцер, 46), Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов (Шоҳрух Гадоев, 22), Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев.
Огоҳлантиришлар: Раббим Ҳасанов 62, Фаррух Сайфиев 88

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:0
«Олмалиқ»: Акбар Тўраев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев (Фарҳод Мусабеков, 75), Забиҳилло Ўринбоев (Виктор Клишин, 88), Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Раҳматулло Бердимуродов, Муҳаммад Исаев (Камолиддин Мурзоев, 80), Игорь Йелич, Владислав Касминин.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акромжон Комилов, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Элдор Шомуродов, 76), Вадим Чемиртан (Жавоҳир Эсонқулов, 71), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов.